Бразилиялик афсонавий футбол юлдузи Роналдодан ЖЧ-2014да ғолиблик учун кимлар даъвогарлик қилиши мумкинлиги ҳақида сўрашди.
"Барчамизнинг диққат марказимизда Бразилия, Германия ва Испания турса керак. Немислар ЖЧнинг доимий фаворитлари саналишади ва улар Бразилия билан финалда ё ундан аввалроқ ҳам учрашиб қолишса, ўйиндан олдин бирор нарсани тахмин қилиш имконсиз бўлиб қолади", - дейди Роналдо.