Кириш Регистрация

Икер Касильяс: «Олтин тўп»ни Роналду олади, бу шубҳасиз»

Баҳо:
+-1 | -

"Реал" дарвозабони Икер Касильяс "қироллик клуби" етакчиси Криштиану Роналдунинг бу йил жаҳонда энг яхши футболчи бўлишига умид билдирди.

"Криштиану айни вақтда ҳаммадан зўр ва шу боис барча шахсий совринларни ҳам у олиши керак. У шак-шубҳасиз бунга ҳақли.

Ҳозир Криштиану ўзига хос даврни бошидан кечиряпти. Ҳар бир ўйинда у қанчалик иштиёқ ва масьулият билан тўп сураётгани сезилиб турибди", - деган Касильяснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Реал" расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, яқинда португалиялик Ла-лиганинг 2012/13 мавсумидаги энг яхши футболчи дея эътироф этилди.

Манба: www.realmadrid.com
Киритилди: 15:17, 04.12.2013.
Ўқилди: 3205 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.