Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

ФИФА Буркина-Фасонинг шикоятини қабул қилмади

Баҳо:
+ | -

ФИФА Буркина-Фасо футбол федерациясининг Жазоир терма жамоасини ЖЧ йўлланмасидан маҳрум қилиш ҳақидаги аризасини рад қилди. 12 октябрь ва 19 ноябрь кунлари бўлиб ўтган плей-офф ўйинлари натижасига кўра (2:3, 1:0) Жазоир терма жамоаси Бразилия чиптасини қўлга киритганди.

Буркина-Фасо футбол федерациясининг фикрича, жазоирлик Мажид Бугерра плей-оффнинг жавоб ўйинида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги керак эди, аммо у ўйинда қатнашиб ҳал қилувчи голни урган. Буркина-фасоликларнинг эътироф этишича, аслида ушбу футболчи плей-оффнинг дастлабки ўйинида огоҳлантириш олган, аммо унинг сариқ карточкаси ўйин қайдномасига киритилмай қолган. Агар ушбу огоҳлантириш инобатга олинганида, Бугерра учун иккинчи сариқ карточка бўларди ва у жавоб ўйинида майдонга тушмаган бўларди.

Шунингдек, БФФФ ҳакам ўйинни муддатидан 4 дақиқа илгари тўхтатган ва ўйиндаги тўхталишларни инобатга олмаган.

ФИФА эса ушбу мурожаатни рад қилган ҳолда, ҳакамларнинг ҳаракатлари устидан ариза қабул қилинмаслигини таъкидлади. Шу тариқа, ЖЧда Жазоирнинг ўзи иштирок этади.

Манба: www.rsport.ru
Киритилди: 01:04, 05.12.2013.
Ўқилди: 4107 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.