Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионати борасидаги қарашлари билан ўртоқлашди.
"Қўлимиздан келгани - ўйинчиларнинг тажрибасига ишониш ва уларга ЖЧда қатнашишдан лаззат олишнинг ягона йўли яхши ўйин кўрсатиш эканини уқтириш.
Тайёргарлик учун 4-5 ҳафта вақтимиз бўлади. Сўнгра жамоа майдонда саф тортади ва миллий мадҳияни тинглайди... Ифода этиш жуда қийин бўлган туйғу бу.
Англия терма жамоаси қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Жумладан, АҚШ меҳмон бўлади", - дейди Хожсон.
Хабарингиз бор, сўнгги вақтларда мутахассислар томонидан Англия терма жамоасининг Бразилия-2014даги имкониятлари паст баҳоланаётгани ҳақидаги хабарлар ОАВда тез-тез пайдо бўлмоқда.