Кириш Регистрация

Икер Касильяс ва Ўзбекистонни нима боғлаб тургани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Узнетдаги бир қатор таниқли сайтлар ўзларининг Фаcебоок ижтимоий тармоғидаги саҳифаларига испаниялик футболчи Икер Касиляснинг суратини жойлаётгани, расмга илова қилинган “Икер Касиляс ва Ўзбекистон: уларни нима бир-бирига боғлаб туради?” саволи кишиларни қизиқтириб қўйгани, фойдаланувчилар унга жавобан турли-туман фикрлар билдиргани ҳақида Daryo интернет-нашри аввал ҳам ёзганди.



Нашрнинг бугунги хабарида қайд этилишича, "Реал" сардори ҳамда БМТ яхши ният элчиси Икер Касиляс Ўзбекистон ёшларини Тараққиёт дастурининг кўнгиллилар фаолиятига қўшилишга чақирган. Гап шундаки, 5-декабрда халқаро кўнгиллилар куни нишонланади. Бу йил БМТнинг кўнгиллилик фаолиятини тарғиб қилиш бўйича дастурида футбол юлдузи Икер Касиляс иштирок этмоқда.

БМТ Тараққиёт дастури сайтида келтирилишича, Ўзбекистон ёшларига қаратилган ахборот кампанияси орқали Икер Касиляс уларни ҳамжамиятларга кўнгилли сифатида қўшилиш ва бошқаларга ёрдам беришга чорлади.

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистонда кўнгиллилик фаолияти яхши ривожланган бўлса-да, бу соҳага қизиққан ёшлар мавжуд имкониятлар ҳақида билмаслиги мумкин. Шу туфайли БМТ Кўнгиллилар ташкилоти ва БМТ Тараққиёт дастури демократик бошқаруви Мақсадли фонди томонидан молиялаштириладиган “Ўзбекистонда ижтимоий инновациялар ва Кўнгиллилик” лойиҳаси кўнгиллилик фаолияти ҳақида ҳудудий веб-сайтни ишга туширди.

Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада кўнгиллилик лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Икер Касиляс билан боғлиқ “сир” улар кутганидек шов-шувли бўлиб чиқмаганидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кимдир Касиляснинг “Пахтакор” клубига келиб қўшилишини тахмин қилган бўлса, бошқа биров бобоси ёки бувиси ўзбекистонлик бўлганини ҳазиломуз қайд этган.

Яна бир ҳазилкаш ўқувчи эса Касиляс Игнатий Нестеровнинг холаваччаси эканини башорат қилган.

“Оригинал” комментлардан бирида ушбу рекламали постнинг худди “Якс” савдо белгиси каби кишини қизиқтириб қўювчи мавҳумликка эга эканига ишора қилиниб, Касиляс суратига “Якс” кир ювиш кукуни расмини илова қилиш тавсия этилган эди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 20:27, 06.12.2013.
Ўқилди: 7440 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.