«Барселона» ҳимоячиси Дани Алвес жамоанинг охирги ўйинлардаги муваффақиятсизликлари ҳақида фикр билдирди.
«Бизга ҳеч нима бўлгани йўқ. Шунчаки бизга янгича талаблар қўйишмоқда. Уларни амалга ошириш учун вақт керак.
Муаммоа шундаки, бизни 2009 йилдаги Гвардиола бошқарган «Барселона» билан солиштиришмоқфа. Ахир вақт ўтиши билан одамлар келади, кетади, иш тартиби ўзгаради. Бироқ «Барселона» ҳамон кучли»,- дейди Алвес.