Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни келаси йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ҳақида фикр билдирди.
«Биз жаҳон чемпионатида энг зўр бўлишни хоҳласак, энг зўрларни мағлуб этишимиз керак. Албатта, биз жуда мураккаб гуруҳдан ўрин олдик, лекин жаҳон чемпионатини сабрсизлик билан кутяпман»,- дейди футболчи.
Хабарингиз бор, жаҳон чемпионатининг D гуруҳида Уругвай, Коста-Рика, Италия ва Англия терма жамоалари баҳс олиб боришади.