«Анжи» ярим ҳимоячиси Андрей Ешенко Европа лигасининг гуруҳ босқичидан ўрин олган «Тоттенҳэм»га қарши ўйинида майдонга туша олмайди.
«Ешенко «Тоттенҳэм»га қарши ўйнамайди. Охирги ўйинларда у тиззасида оғриқ сезди. Бу жароҳат билан у 20 дақиқача ўйнади ҳам»,- дейди Гаджи Гаджиев.
Таъкидлаш жоизки, «Тоттенҳэм» ва «Анжи» жамоалари ўртасидаги ўйин 12-декабр куни бўлиб ўтади.













