Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан ўрин олган «Галатасарой» ҳамда «Ювентус» жамоалари ўртасидаги ўйин қолганларидан кўп жиҳатдан ажралиб турди. Ўйиннинг қолдирилганию, қор ёққани билан.
Ўйин бўлиши керак бўлга кунда Туркияда қор ёғиб ҳаддан ташқари совуқ бўлди. Шунинг учун учрашув қолдирилди. Эртаси куни ҳам деярли шундай ҳолат кузатилди, лекин УЕФА ўйинни ўтказишга қарор қилди. Майдонда футбол ўйнашдан кўра хоккей ўйнаш қулайроқ эди.
Ўйиндан кейин ҳар икки жамоа мураббийлари ҳам футбол ўйнай олмаганликларини таъкидлашди. Лекин Антонио Конте шу вазиятга келиб қолгани учун ўз жамоасини айбдор деб топди.