Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна

«СЭ»: Виталий Денисов — Россия премьер-лигасининг энг яхши ҳимоячиси

Баҳо:
+1 | -

"Спорт экспресс" нашри танаффусга йўл олган Россия премьер-лигасининг биринчи қисмидаги энг яхши беш нафар ҳимоячиларини эълон қилди. Бунда нашр ҳар бир турдан кейин футболчиларга қўйиб бориладиган балларни инобатга олди.

"СЭ" хулосасига кўра, Россия чемпионати биринчи қисмининг энг яхши ҳимоячиси дея "Локомотив" ҳимоячиси Виталий Денисов топилди.

"Виталий Денисов — 5,96
Ўтказиб юборилган голлар сони (16та) бўйича "Локомотив" жадвалда 2-ўринни эгаллаб турибди. Улардан олдинда "Рубин" бормоқда (14та). Фақат қозонликлар темирйўлчиларга нисбатан 14та гол камроқ уришган. Урилган ва ўтказиб юборилган голлар фарқи борасида эса Леонид Кучук шогирдларига тенг келадиган жамоа топилмади.

Денисов эса "Локомотив" мудофаа тўртлигининг энг муҳим аъзосига айланди. Ўзбекистонлик легионер — меҳнаткаш футболчи, ўз қаноти бўйлаб тинимсиз ҳаракат қилади. Унинг ўз вазифаларини бажараётганини кўриб, кўзинг қувнайди, агар у ҳужумга қўшилса, рақиб эҳтиёт бўлиши лозим. "Ростов"га қарши ўйинда (5:0, 6-тур), нақ 4та (!) голли пас узатганини унутиб бўларканми?! Бундай ҳимоячилари бор чемпионат — албатта бахтли".

Энг яхши ҳимоячилар рўйхатига яна қуйидаги футболчилар ҳам киритилди:

Роман Шишкин ("Локомотив") – 5,93
Игорь Смольников ("Зенит"/"Краснодар") – 5,85
Ведран Чорлука ("Локомотив") – 5,83
Сергей Игнашевич (ЦСКА) – 5,82

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 09:41, 13.12.2013.
Ўқилди: 3589 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик