Кириш Регистрация

Сарвар Каримов: «Нестеровдан энди кўп нарса ўрганаман»

Баҳо:
+ | -

Игнатий Нестеровнинг “Бунёдкор”дан унинг ашаддий рақиби “Локомотив” жамоасига кўчиб ўтиши ўзига хос шов-шув уйғотди.

Хануз жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган эрсада, “темирйўчилар”нинг Нестеровдан умиди катта. Биз эса “Локо”нинг итиқдорли посбони Сарвар Каримов билан боғланиб ушбу трансфер юзасидан фикрларини билишга ҳаракат қилдик.

- Албатта, Нестеров мамлакатимизнинг энг яхши дарвозабони саналади. Шу боис бу қилинган трансфер фойдали бўлганлигини олдиндан бемалол айтиш мумкин. Унинг тажрибаси катта. Халқаро майдонларда ҳам кўплаб учрашувлар ўтказган.

Тақдирни қарангки, эндиликда Игнатий Нестеровдек кучли посбон билан бир жамоада ўйнайман. Табиийки ундан машғулотлар чоғида кўп нарса ўрганаман. Ўйлайманки Нестеров мендан ўз маслаҳатларини аямайди ва тажрибаси билан ўртоқлашади.

Жамоани яқинда тарк этган Артур Парвановни ҳам яхши дарвозабон деб биламан. Фақат унга назаримда камроқ ўйнаш имконияти берилди.

Темур Ғаниевга келадиган бўлсак, жамоани Павел Бугало тарк этганидан сўнг, унинг ўрнини муносиб равишда тўлдира олди.

“Локомотив”да посбонлар билан яқин ўтмишнинг моҳир дарвозабонларидан бири Руслан Аҳмедхонов ишламоқда. Айнан шу инсонга миннатдорчилик билдириб ўтишни истардим. Зеро шу кунга қадар келишимда Руслан аканинг ёрдами катта бўлди. Ёш бўлишимга қарамай, ўтган йили мени асосий таркиб билан олиб юриб, шуғуллантирди ва у кишининг машғулотларидан сўнг анчагина ўсишга эришдим.

Кейинги мавсум олий лигада дебют қиламанми ёки йўқми буни вақт кўрсатади. Агар шундай имконият туғилса, бор маҳоратимни ишга солиб, ундан унумли фойдаланиб қолишга харакат қиламан. Рақобатдан чўчимайман. Аксинча у янада ўсишимга туртки беради.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 13:29, 14.12.2013.
Ўқилди: 3894 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6558]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [6072]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4871]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4023]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3924]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3683]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3261]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2907]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2761]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2069]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.