Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-0 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Футболчида ҳам, мухлисда ҳам ишонч бўлсин

Баҳо:
+ | -

Футбол — миллионлар ўйини. Ушбу мўжизакор ўйинни мухлисларсиз тасаввур этиш қийин. Кимга ҳам ёқади бўм бўш стадионда футбол ўйнаш. Энг зўр ва чиройли ҳаракатларни қилсанг-у сени ҳеч ким олқишламаса. Болалигимда футбол ўйнаган дамларимиз бирор бир инсон томоша қилаётганини кўриб қолсак, ўзимизни кўрсатишга ҳаммадан зўр эканлигимизни исботлашга тушиб кетардик.

Олий лигамиз жамоаларидаги ўсиб келаётган ёш иқтидорлар ҳам, ўзини кўрсаткиси келади, лекин трибуна бўм бўш, стадион хавфсизлик ходимлари "тезроқ тугат ўйинингни" деб турса, буёқда футболчи "эееее борее" деб қўл силтаб юбормайдими? Футбол ривожи учун ҳамма ҳаракат қилиши керак. Мухлислардан тортиб мутахассисларгача. Куни кеча "Насаф" футбол клуб мухлислари фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бевосита ўзим иштирок этдим. Шуни тушундимки, мухлислар профессионаликка ўтишмоқда. Келаси бошланажак мавсумда яна мухлислар стадионга кўплаб ташриф буюришига шубҳа йўқ. Сабаби Бердиев жамоани яхши шакллантирмоқда. Авваллари "Насаф" "Пахтакор" "Бунёдкор" жамоалари билан ўйнаса, мухлислар "Насаф" нинг ғалабасига ишониши қийин эди.

Бир мисол, чемпионат якуни арафасида "Насаф" "Бунёдкор"ни Қаршида қабул қилди. Стадионга вақтлироқ бориб мухлислар билан суҳбатлашганимда улар "Насаф"га ишонишларини, лекин дуранг бўлса керак мазмунида жавоб олдим. Қизиқ бир ҳолати, бир қизиққон мухлис бошқа мухлис билан ҳатто баҳс ҳам бойлади. Агар бу ўйинда "Насаф" ғалаба қозонишку у ёқда турсин, дуранг қайд эта олса битта чойхона мендан деди. Қойил қоласан, футболда енгиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ ва якунда "Насаф" "Бунёдкор"ни енгди. Ҳаётда ўзига ишонган инсонларни ҳеч ким синдиролмайди деган гап бор. Балки чемпионатимиз жамоаларининг баъзи бир мухлисларику майли футболчилари ҳам майдонга тушган пайтлари ўзларига ишониб ҳаракат қилишганида балки чемпионатимиз савияси паст деб ўтирмасдик. Кинода битта номнинг ўзи баъзида миллионлаб пул топиши мумкин. Кинонинг мазмуни сценарийси яхши бўлмаслиги мумкин, лекин ўша машҳур актёрнинг номи фильмни "кўтариб" туради. Киносевар мухлислар ҳам ўзининг севимли актёрини кўриш учун кинога тушади. Футболда ҳам шунга ўхшаш ҳолат мавжуд.

Мухлисларнинг стадионга кириш ҳолати камайганига ҳам бизнинг футболда машҳур номларнинг йўқлиги сабабмикан деб, ўйлаб қоламан. Эсингизда бўлса, 2011 йилги мавсумда "Насаф"да Демьяненко ишлаган ва ўша пайтдаги "Насаф"да номдор футболчилар бор эди. Мухлислар ҳам кўп тушар эди стадионга. Наманганда бўлиб ўтган "Навбаҳор” – “Насаф" ўйинига рекорд даражада, яъни 40 000 дан зиёд мухлис тушган. Футболимизга машҳур футболчилар керак. Ўзимизники бўлса ҳам. Россия чемпионати нима учун қизиқ. Машҳур футболчилари билан. Қолаверса, рус футболининг "юлдуз"лари чет элдаги саёҳатларини якунлаб ўз ватанлари жамаосида ҳаракат қилишмоқда. Ўзбек мухлисари орасида Аҳмедов, Денисов, Ҳайдаров, Жепаров ва бошқа бир қатор футболчиларнинг мухлислари кам деб ўйлайсизми? Улар яна чемпионатимизга қайтишса, мухлислар кўпайса кўпаядики, асло камаймайди.

Чемпионатимиз "юлдуз"ларининг бир жамоадан ва яна ўша шаҳарнинг бошқа жамоасига кўчиб ўтиши чемпионатимиз савияси кўтарилишига хизмат қилмайди. Европа клубларига эътибор берсангиз, бир клуб қачонки бир футболчининг ўрнини босадиган футболчи бўлсагина уни сотади. Йўқса, уни камида бир мавсум ушлаб туради. Ўринбосар топилгач уни трансфер қилади. Бизнинг чемпионат жамоалари ҳам ўз бюджетига қараб футболчига таклиф билан чиқади. Лекин бир истеъдодни топиб, уни тарбиялаб "юлдуз" даражасига олиб чиқиб, унга ўринбосар топгач уни трансфер қилиш жамоага ҳам футболчига ҳам фойда эмасми?

Энди клубларимиз ўзини-ўзи "боқиш" йўлига ўтиши керак. Шунда ўйлайманки, мухлисларга бўлган ҳурмат ва муносабат ҳам ўзгаради. Ахир клубни “боқадиган” ассосан мухлислар бўлишадида.

Яна чалғиб кетдим, ўзи мухлислар ҳақида ёзмоқчи эдим, лекин хаёлимда мингта ўй. "Насаф" мухлислар клуби аъзолари йиғилишидан шуни билдимки, улар бошланажак мавсумда севимли жамоаларини ҳар қачонгидан кўпроқ қўллаб-қувватлаш учун ҳозирдан тайёргарликни бошлаб юборишди. Уларда ўз севимли жамоасига бўлган ишончи борган сайин ошиб бормоқда. Ҳадемай ўзимизни футбол мавсуми бошланади. Барча мухлисларимизга омад тилайман. Омон бўлишсин...

Улуғбек Яҳёев

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 14:43, 15.12.2013.
Ўқилди: 5650 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.