Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Эркин Бойдуллаев: «ОЧЛнинг плей-офф ўйинларигача сафга қайтаман»

Баҳо:
+ | -

Бугун "Насаф"нинг моҳир марказий ҳимоячиси Эркин Бойдуллаевнинг соғлиги  билан қизиқиб, қисқача суҳбат қилишга муяссар бўлдик. Албатта, барча мухлисларни яқинлашиб келаётган "Насаф"нинг сафарда ўтказадиган ОЧЛ плей офф ўйинларида таркиб юзасидан бироз хавотирлари бор десак муболаға бўлмаса керак. Аслида таркиб бўйича эмас балки жорий мавсумда жароҳат олган ўйинчиларни қачон майдонга туша олиши кўпроқ қизиқтириши турган гап.

Ана шуларни ҳисобга олиб, "хизмат доирасидан ташқарида" қолаётган ўйинчиларнинг аҳволи билан қизиқиб, улар билан қисқача суҳбатлар уюштириб, сиз азиз мухлисларни бохабар қилиб боришни ният қилдик.

Жорий мавсумнинг 21-туридаги “Насаф”-“Нефтчи” 2:0 учрашувининг 10 дақиқасида жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этган жамоанинг етакчи ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллав жамоанинг кейинги беш муҳим учрашувларида майдонга туша олмади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек бугун Эркин Бойдуллаевнинг ҳозирги ҳолати билан қизиқдик.

- Ассалому алайкум Эркинжон соғликларингиз ва кайфиятларингиз яхшими, жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлдингизми?

- Катта раҳмат, соғлигим жойида, айни пайтда жамоамиз футболчилари билан бирга клуб базасидаман. Ҳозирги кунда асосий эътиборим жисмоний тайёргарликларга қаратилган. Кайфиятим ҳам жуда яхши.

- Айтингчи Сиз қачон майдонга туша олишингиз мумкин?

- Келаси ойдан бемалол майдонда тўлиқ ҳаракат қилишим мумкин. Насиб бўлса, ОЧЛ плей-офф учрашувларида жамоамиз учрашувларида қатнашиш ниятим бор. Шунча дам олганим етади энди (кулиб).

Кўриб турганингиздек Эркин Бойдуллаевдан хавотир олишга ўрин йўқ. У деярли ўйнашга тайёр ҳолда.

Биз барча "Насаф" мухлислари номидан Эркин Бойдуллаевга мустаҳкам соғлик ва келаси йилги чемпионатда улкан зафарлар тилаб қоламиз. Жароҳат туфайли изтироблар ортда қолгани чин бўлсин деймиз.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 12:03, 16.12.2013.
Ўқилди: 3708 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.