Кириш Регистрация

«Насаф» тўлиқ таркиб билан машғулотларни давом эттирмоқда

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар қилганимиздек, 10 декабрда пойтахтимиз Тошкентда тўпланиб, тиббий кўрикдан ўтган “Насаф” футболчилари айни кунларда Қарши шаҳрида янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишган.

Жамоа машғулотларни кунига икки маҳалдан клуб базасида, “Марказий” стадионда жойлашган машғулотлар майдонида давом эттирмоқда. Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ҳозирда ўтган мавсумда жамоа таркибида ҳаракат қилган барча футболчилар машғулотларда қатнашишмоқда. Иккинчи даврада жароҳат олиб, маълум муддатга сафдан чиққан Шоҳруҳ Гадоев ва Эркин Бойдуллаев ҳам индивидуал тарзда машғулотларни бошлашган. Шунингдек, ўтган мавсумда ижара асосида “Динамо” ва “Қизилқум”да тўп тепган Нодир Санақулов ва Элдор Бойматов ҳам жамоа билан бирга. Қолаверса, ўтган мавсумда ўринбосарлар таркибида ҳаракат қилган дарвозабонлар Убайдулла Алоханов, Алибек Туропов, ҳимоячи Тоҳир Абдураззоқов, ярим ҳимоячи Нажмиддин Номуродов ҳам асосий таркиб аъзолари билан машғулотларни ўтказишмоқда.

Қаршиликлар Янги йилга қадар Қаршида машғулотларни давом эттиришади ва январь ойида илк хорижий йиғинни Туркияда ўтказишади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 15:52, 16.12.2013.
Ўқилди: 3148 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6604]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3641]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3223]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2850]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2756]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2211]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2125]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2036]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1812]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1760]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик