Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Шукурали Пўлатов: «Ўз олдига аниқ мақсад қўйган клубда ўйнашни хоҳладим»

Баҳо:
+ | -

Сўнгги йилларда “Нефтчи” жамоаси ҳимоя чизиғида муносиб ўйин кўрсатиб келган Шукурали Пўлатов кейинги фаолиятини “Бунёдкор” билан боғлади. Ҳимоячи “қалдирғочлар” билан икки йиллик шартномага имзо чекди.

“Бунёдкор”нинг янги аъзосига айланган Пўлатов билан қисқача суҳбатлашдик.

- Шукурали, “Бунёдкор” жамоасини танлашда нималарни инобатга олдингиз?

- “Нефтчи”дан “Бунёдкор”га ўтишни албатта олдинга ташланган қадам сифатида айтган бўлардим. Ҳар бир футболчи кучли жамоада ўзини синаб кўришни истайди. Шахсан мен ўз олдига юксак мақсадларни қўядиган, доимо чемпионликка интиладиган клубда тўп тепишни хоҳладим. Шунингдек, “Бунёдкор” билан Осиё Чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятли иштирок этмоқчиман.Ўйлайманки, бу борада “Бунёдкор” таклифини қабул қилиб тўғри қарорга келдим.

- “Бунёдкор”га ўтишдан аввал кимлар билан маслаҳатлашдингиз?
- Ўз яқинларим – оилам ва дўстларимдан маслаҳат сўрадим.

- Энди Сиз янги муҳит ва янги жамоа билан фаолият олиб борасиз. “Бунёдкор”даги илк таассуротларингиз қандай?
- Очиғини айтсам, ўзим ўйлаганимдан ҳам аҳил коллектив билан бирга машғулот ўтказаётганимдан хурсандман. Жамоадагилар мени илиқ қарши олишди. Бу эса “Бунёдкор”га тез мослашиб кетишим учун жуда муҳим.

- “Нефтчи”ни тарк этишингизга фарғоналиклар қандай қарашди?
- 10 декабрь куни “Нефтчи” билан тузган шартномам муддати якунига етган эди. Шундай бўлса-да, клуб қароргоҳига бориб, рахбариятга ва мураббийлар штабига миннатдорчилик билдирдим. Ўзимни кучлироқ жамоада синаб кўрмоқчи эканлигимни тушинтириб, дўстона хайрлашдим. Мухлислар ҳам бу қароримни қўллаб-қувватлашади, деб ўйлайман. Ўзи ҳаёт шунақа – бир нарсага эриши учун бошқасидан воз кечиш керак!

- “Бунёдкор”га қандай мақсадлар учун келдингиз?
- Мавсумолди тайёргарликлар пайтида ўзимни кўрсатишим ва асосий таркибга киришим керак. Мақсадларга келсак, агар асосий таркибда ўйнаб турсам, ўйлайманки мақсадларим рўёбга чиқади. Чунки “Бунёдкор” ўз олдига энг юқори мақсадларни қўйган.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 10:34, 17.12.2013.
Ўқилди: 2978 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.