Қозоғистоннинг "Иртиш" клуби бош мураббийи Талғат Байсуфиновнинг хабар беришича, жамоа таркибига янги футболчилар жалб қилинади.
Улардан бири — ўзбекистонлик Шавкат Саломов. Ушбу ярим ҳимоячи якунланган мавсумни Қозоғистон Премьер-лигасининг бошқа вакили — "Жетису" сафида ўтказди. Шавкат Бухоро футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2000-2006 йилларда "Бухоро"да ўйнаган бўлса, 2007-2012 йилларда "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилган. Саломов "Иртиш"нинг 7 январь куни Туркияда бошланадиган ўқув-машғулот йиғинидан бошлаб жамоага қўшилади.
Хабарингиз бор, "Иртиш"да Улуғбек Бақоев ва Камолиддин Мурзоев ҳам фаолият олиб боришмоқда.