Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Туркияда ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этган Максимилиан Фомин Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси кўригида бўлди, бироқ у мураббийлар штабини қониқтирмади. Бу ҳақда Sports.kz сайти хабар тарқатди.
Манбада келтирилишича, Фомин 10 декабрь куни олма-оталиклар йиғинига ташриф буюрди ва жамоа билан бир неча кун давомида йиғин ўтказди. "Пахтакор" футболчиси "Тараз"га қарши ўтказилган назорат учрашувида майдонга туширилди. Максимилиан қанот ҳимоясига қўйилди. 20 ёшли футболчи ўзининг нималарга қодирлигини кўрсата олмади.
Ҳозирги кунда Максимилиан Фомин "Нефтчи" клуби сафида шуғулланмоқда.