Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Осиё кубоги тарихидан, Ливан-2000: Максим Шацкихнинг саралашда порлаши ва... шармандалик

Баҳо:
+ | -

Ливанда бўлиб ўтган, Ўзбекистон учун иккинчи Осиё кубоги финал баҳслари йўлланмасини қўлга киритиш учун саралашда анча мураккаб йўлни босиб ўтди. Ягона йўлланма учун БАА, Ўзбекистон, Хиндистон, Шри Ланка, Бангладеш терма жамоалари кураш олиб борган ва барча ўйнларга БАА мезбонлик қилган. Табиийки, бу БАА терма жамоасига катта устунлик берарди. Мусобақа тақвими БАА учун қулай тарзда тузиб чиқилганди: Ўзбекистон кетма-кет 4та ўйин ўтказган бўлса, БААда эса Ўзбекистонга қарши ўтадиган ўйиндан кейин кучсиз жамоа билан яна бир ўйин белгиланганди. Бунда БАА – Ўзбекистон ўйинида дуранг натижа қайд этилса, сўнгги ўйинда амирликлар тўплар нисбатини керакли кўринишга келтириб олиш имконияти мавжуд эди.

Шундай бўлсада марҳум Маҳмуд Раҳимов бошчилигидаги терма жамоамиз барча ўйинларда ғалаба қозонди. Сўнгги турда, жуда мураккаб ўйинда БАА термасини ҳам мағлуб этишни уддасидан чиқади. Ўйиндаги ягона голни Қосимовнинг узатмасидан кейин Максим Шацких урганди. Ўшанда "Динамо" (Киев) футболчиси том маънода порлаганди.
Демак, гуруҳ ўйинлари:

Ўзбекистон - Бангладеш – 6:0
Голлар: М.Шацких 2та, Қосимов, Пирматов, Давлетов, Маъруфалиев

Ўзбекистон - Шри Ланка – 6:0
Голлар: Ирисметов 2та, Ширшов 2та, Бозоров, Давлетов

Ҳиндистонга қарши ўйинда мураббий сўнги БАА билан баҳсга қадар куч йиғиб олишлари учун асосий таркиб айрим ўйинчиларига дам беради. Бу эса учрашувнинг 55-дақиқасида Ҳиндистоннинг 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишига олиб келади ва мураббий 63-дақиқада Қосимовни майдонга туширишга мажбур бўлади. Якунда жамоамиз ғалабани ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлади.

Ўзбекистон – Ҳиндистон – 3:2
Голлар: Раҳмонқулов 17, Фёдоров 77, Ширшов 86 – Анчери 18 , Вижаян 55

БАА - Ўзбекистон – 0:1
Гол: М.Шацких 71

Якуний жадвал:

Ўзбекистон

16-2

12

БАА

12-2

9

Ҳиндистон

8-9

4

Бангладеш

5-12

4

Шри Ланка

2-18

0

Финал баҳсларида жами 12та жамоа иштирок этади.Гуруҳлар қуйидаги кўриниш олади

“А” гуруҳи

B” гуруҳи

“С” гуруҳи

Ливан

Хитой

Япония

Ироқ

Ж.Корея

С.Арабистони

Тайланд

Кувайт

Ўзбекистон

Эрон

Индонезия

Қатар

Ливанга терма жамоамиз Юрий Саркисян бошчилигида йўл олган. Кўринишидан таркиб хам ёмон эмас эди: Бугало, Фёдров, Ашурматов, Файзиев, Қосимов, М.Шацких, Ширшов, Хвостунов, Лушан, Акопянц, Қуттибоев, Исоқов, Шомуродов, Раҳмонқулов, Қурбонов, Тоиров, Давлетов каби футболчилар билан бирга ёши бироз ўтиб қолган Шквирин, Р.Дўрмонов, Лебедов таркибдан жой эгаллаган эди. Ким билади, балки энг катта хато “кекса” футболчилар тажрибасига ортиқча ишониб юборилганидадир. Хар қалай бу таркиб билан бу қадар шармандали натижа қайд этилмаслиги шарт эди. Лекин жамоамиз жамоавий ўйин, бир-бирини тушуниш борасида жуда катта муаммога эга эди. Боиси, Маҳмуд Раҳимов оламдан ўтиб қолганидан кейин терма жамоа Осиё кубогига қисқа вақт қолганида зудлик билан Саркисянга топширилди. Юрий Вазгенович эса терма жамоани турнирга тайёрлашга улгурмади.

Дастлабки турда Қатар билан ўйинда Қосимовнинг жарима зарбасидан сўнг мағлубиятдан қутулиб қолдик.

Қатар - Ўзбекистон – 1:1.

Голлар: Ал-Блуший (61) – Қосимов (73)
Япония - Саудия Арабистони – 4:1

Футболимиз тарихида “қора из” қолдирган Японияга қарши учрашув футбол аҳлини шок ҳолатига туширган эди. Ўйин шундай таассурот уйғотгандики, японларнинг ҳар бир зарбаси голга айланиб кетаверадигандек эди. Ортиқча қийинчиликсиз, жуда енгиллик билан 8та гол йўллаб, ҳисобни шармандали кўринишга келтиришган. Дарвоқе, ўйиннинг бошидаёқ японияликлар дарвозамиз томон пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишган. Уни эса Бугало бартараф этишга муваффақ бўлганди. 8та голга Лушан томонидан киритилган ягона жавоб тўпи (бу Лушаннинг терма жамоа таркибида киритган ягона голи эди) эса юпанч вазифасини бажара олмас эди. Бу ҳисоб ҳозирги кунга қадар терма жамоамиз тарихидаги энг йирик мағлубият ҳисобланади.

Ўзбекистон - Япония – 1:8
Голлар: Лушан (29) – Моришима (7), Такахара (18, 20, 26, 57), Китажима (79), Нишизава (14, 49),
Амалга оширилмаган пенальти: Нишизава.

Қатар - Саудия Арабистони – 0:0

Япония билан ўйиндан кейинги тушкун кайфият Саудия Арабистони билан ўйинга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Учинчи ўйинга келиб терма жамоа футболчилари бир-бирларини тушуниб қолишганди. Жамоа яхши ўйнаганига қарамай, ҳимоядаги хатолар туфайли бу сафар ҳам ҳисоб йирик кўриниш ҳосил қилган.

Саудия Арабистони - Ўзбекистон – 5:0
Голлар: Отаибий (17), Шалхуб (36, 77, 86), Темиёт (88)

Япония – Қатар – 1:1
Шундай қилиб, терма жамоамиз Осиё кубогида навбатдаги иштирокини хам гуруҳ баҳсларида якунлайди. Жадвал қуйидагича кўриниш олади.

Япония

13-3

7

С.Арабистони

6-4

5

Қатар

2-2

3

Ўзбекистон

2-14

1

Гуруҳимиз етакчилари охир-оқибат финалда хам тўқнаш келадилар. Учрашувда 1:0 хисобида ғалаба қозонган японлар Осиё кубогини бошлари узра баланд кўтарадилар.

Дилшод Нурматов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:41, 20.12.2013.
Ўқилди: 10125 марта.
Фикрлар: 53 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.