Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

ЕВРО-2016 саралаш формати аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Мезбонлик ҳуқуқига кўра Франция терма жамоаси "Евро-2016"нинг дастлабки иштирокчиси бўлади. Турнир 10 июндан 10 июлгача бўлиб ўтади ва унда аввалгидек 16 та эмас, балки 24 та терма жамоа 6 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро рақобатлашади.

Европа чемпионатининг саралаш турнирида қатнашиш учун қитъанинг 53 та мамлакати футбол федерацияларидан ариза қабул қилинган. Саралаш мусобақасининг қуръа маросими келаси йилнинг 23 февралида Ницца шаҳрида бўлади.

Яна бир янгилик шундан иборатки, саралаш турниридаги гуруҳ баҳсларида ҳар бир тур уч кун давомида ўтказилади.

"Биз мухлисларга футбол завқини улашиш учун "Футбол ҳафтаси" концепциясини ишлаб чиқдик, - дейди УЕФА бош котиби Жанни Инфантино. - Унга мувофиқ, олдингидек тўрт кун ичида иккита тур ўтказилмайди. Унинг ўрнига уч кун мобайнида турли гуруҳларда учрашувлар бўлиб ўтади. Томошабинлар шунда кўпроқ ўйинларни жонли эфир орқали томоша қилишлари мумкин".

Саралаш учрашувлари қуйидаги саналарда бўлиб ўтади:
1-тур: 7/8/9 сентябрь 2014
2-тур: 9/10/11 октябрь 2014
3-тур: 12/13/14 октябрь 2014
4-тур: 14/15/16 ноябрь 2014
5-тур: 27/28/29 март 2015
6-тур: 12/13/14 июнь 2015
7-тур: 3/4/5 сентябрь 2015
8-тур: 6/7/8 сентябрь 2015
9-тур: 8/9/10 октябрь 2015
10-тур: 11/12/13 октябрь 2015

9 та гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган ва учинчи ўринни олган жамоалар ўртасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган битта терма жамоа тўғридан-тўғри финал босқичи йўлланмасини қўлга киритади. Учинчи ўринни эгаллаган қолган саккизта жамоалар эса, ўзаро жуфтликларга бўлиниб, уй-сафар тизимидаги ўтиш баҳсларида куч синашади.

Ўтиш ўйинлари қуйидаги саналарда бўлади:
Дастлабки ўйинлар: 12/13/14 ноябрь 2015
Жавоб ўйинлар: 15/16/17 ноябрь 2015

"Евро-2016"нинг финал ўйинларига қуръа ташлаш маросими 2015 йил 2 декабрь куни Париж шаҳрида ўтказилади.

Нурали Йўлдошев тайёрлади.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 09:02, 20.12.2013.
Ўқилди: 4791 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.