"Ювентус" раҳбарлари жамоа бош мураббийи Антонио Контега янги шартнома таклиф қилмоқчи.
Бунинг учун туринликлар 44 ёшли мутахассиснинг барча талабларини бажаришга тайёрлар. Улардан биринчиси Пол Погба ва Андреа Пирло билан шартномаларни узайтириш бўлади.
"Ювентус" Президенти Андреа Аньелли Контенинг клубда узоқ вақт қолишини истамоқда.
Аввалроқ, Конте номзоди "Монако"ни қизиқтираётгани ҳақида хабар бергандик.