Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Клублар ўртасида ЖЧ. «Атлетико Минейро» 3-ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -

Бразилиянинг "Атлетико Минейро" жамоаси клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади. Бироқ Роналдиньо жамоадошларига бу ишни амалга ошириш осон бўлмади.

Либертадорес кубоги соҳиби "Гуанжоу Эвергранд"га қарши ўйиннинг 2-дақиқасида ҳисобда очди. Бироқ Хитой клубининг бразилиялик футболчилари — Мурикуи ва Конка биттадан гол уриб, осиёликларни ҳисобда олдинга олиб чиқишди. Биринчи бўлимда "Атлетико"нинг ўйини унчалик қовушмади. Роналдиньо эса бўлимнинг сўнгги дақиқасида амалга оширган 2та жарима тўпидан биттасини голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда эса хавфлли вазиятларни кўпроқ бразилияликлар юзага келтиришди. Марчело Липпи шогирдлари эса яхши ҳимояланишди. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида Роналдиньо жарима тўпи ишлаш мақсадида аввалига симуляция ишлатди ва кейин ётган ҳолда тўп олиб қўймоқчи бўлган хитойлик ҳимоячига оёғи билан зарба берди. Ўйинни бошқариб борган эронлик Алиризо Фағоний уни майдондан четлатди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 3 дақиқанинг дастлабкиси бошланган пайтда "Атлетико Минейро" тезкор қарши ҳужум уюштирди ва Луан дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, жамоасининг учинчи голини урди. Ҳисобни тенглаштириш учун "Гуанжоу" ихтиёрида ҳаддан ташқари кам вақт қолганди. Улар улгуришмади.

Шу тариқа "Атлетико Минейро" бронза медали билан қайтадиган бўлди. «Бавария» ва «Ража Касабланка» ўртасидаги финал баҳси соат 00:30да бошланади.

Клублар ўртасида ЖЧ. 3-ўрин учун баҳс.
"Гуанчжоу Эвергранд" (Хитой) – "Атлетико Минейро" (Бразилия) - 2:3 (2:2)
Голлар: 0:1 – 2 Тарделли, 1:1 – 9 Мурики, 2:1 – 15, пенальти Конка, 2:2 – 45 Роналдиньо, 2:3 – 90 Луан.
"Гуанчжоу" – Ли, Сян (Рон, 64), Ким Юн Гвон, Фэн, Чжэн (С. Чжао, 85), Конка, Элкесон (Фэн, 77), Хуан, Чжан, Гао, Мурики.
"Атлетико Минейро" – Виктор, Леонардо Силва, Роша, Ревер, Роналдиньо, Лукас Кандидо (Жуниор Сезар, 34), Пьер, Жосуэ (Донизете, 79), Фернандиньо, Тарделли, Жо (Луан, 60).
Огоҳлантиришлар: Лукас Кандидо (14), Сян (33), Ревер (90).
Четлатиш: Роналдиньо (87).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:20, 21.12.2013.
Ўқилди: 5939 марта.
Фикрлар: 65 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4691]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2625]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2449]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2112]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1731]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1714]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1686]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1639]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1561]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик