Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон Иброҳим Ал-Халифа ЎФФ президенти Мираброр Усмоновни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президентлигига қайта сайлангани билан табриклади.
ОФК президенти Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов номига жўнатган махсус табрикномасида шундай дейди, «ЎФФ президентлигига қайта сайланганингиз билан чин юракдан муборакбод этаман. Аминманки, сизга берилган ушбу ваколатдан оқилона фойдаланиб, ўз зиммангиздаги вазифаларни тўлиқ бажарасиз», - деди ОФК президенти.
ОФК президенти Шайх Салмон Иброҳим Ал-Ҳалифа шу билан биргаликда ОФК ҳамда ЎФФ ўртасидаги алоқалар бундан-да мустаҳкамланишига тилакдош эканлигини алоҳида қайд этди. «Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ўртасидаги дўстона алоқалар янада мустаҳакмланишига чин юракдан тилакдошман. ОФК Ўзбекистон Футбол Федерациясини ҳар доим қўллаб-қувватлайди ва Осиё Футболи ривожи йўлида ЎФФ билан ҳамкорликни давом эттиришдан умидвор», - деди Шайх Салмон ўз табрикномасида.
Эслатиб ўтамиз, 10 декабрь, сешанба куни ЎФФ анжуманлар залида Ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтган ва Мираброр Усмонов Ўзбекистон Футбол Президентлигига қайта сайланган эди.