Кеча Муборак шаҳридаги Муборак газни қайта ишлаш бошқармаси маданият саройида танатанали маросим бўлиб ўтди. Унда "Машъал" футбол клубининг олий лига йўлланмасини қўлга киритганлиги муносабати билан футболчилар ва жамоа мураббийлари тақдирдирландилар ва тантана қилинди. Ушбу маросимда клуб раҳбариятининг таклифига кўра, voha.uz сайти вакиллари ҳам иштирок этишди.
Тантанали маросим жуда чиройли ва самимий тарзда бўлди, ташкилотчиларнинг анчагина меҳнат қилганликлари ҳам кўриниб турди. Тадбир давомида "Машъал" клуб раҳбарлари Voha.uz сайти шаънига ҳам илиқ фикрлар билдиришиб, жамоа ютуғида ушбу сайтнинг ҳам улуши борлигини таъкидлашди ва ижодкорларни совға билан сийлашди.
"Маълумингкизким, сайтимиз асосан "Насаф" футбол клубига ва жамоага оид хабар ва янгиликларни кўпроқ ёритиб боради. Бунга сабаб "Насаф" воҳамизнинг бош жамоаси эканлигида ҳамда сайтимиз вакиллари қаршиликларга мухлислик қилишида ҳамдир. Воҳамиздаги бошқа футбол клублари ҳақида нисбатан камроқ ёритамиз. Бу албатта бизнинг катта камчилигимиз. Келгусида бу камчилигимизни бартараф этиш учун ҳаракат қилаяпмиз. Очиғи, сайтимизда фаолият юритаётганлар жамоатчи асосида фаолият юритишади, яъни ҳеч ким бу фаолияти учун ҳақ олмайди, ҳаттоки интернет харажатларини ҳам ўз чўнтагидан сарф қилишади. Келгусида умид қиламизки, ўзимизга ўхшаганларни ана шу клубларни чин юракдан севадиган мухлислар орасидан топамиз, деган умиддамиз.
Сайтимиз келаси йил фаолият юрита бошлаганига уч йил бўлади. Аммо бугун биз фаолиятимиз давомида биринчи марта ишимиз учун ташаккур эшитдик, буни қарангки, биз жуда оз ёритадиган "Машъал" футбол клуби буни биринчилардан бўлиб эътироф этди, бу бизни жуда тўлқинлантириб юборди. Ўз ўрнида сайтимиз номидан "Машъал" футбол клуби раҳбариятига бундай ҳурматлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз", дейилади Voha.uz сайтидаги хабарда.