Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Шуҳрат Мақсудов - «Пахтакор» бош мураббийи?

Баҳо:
+ | -

“Пахтакор” бош мураббийи Мурод Исмоилов ОАВ ходимларига берган интервьюсида клубдаги ишини давом эттириш-эттирмаслиги январь ойига қадар ҳал бўлишини айтганди. Дарвоқе, бу орада Исмоилов янги тузилган олимпия терма жамоасида мураббий сифатида иш бошлади. Шу тариқа “шерлар” тайёргарликнинг биринчи босқичида бош мураббийсиз қолишди. Чунки Исмоилов айни вақтда Олимпия терма жамоаси билан бирга.  

Маълум бўлишича, клуб раҳбарияти бош мураббийлик лавозимига Шуҳрат Мақсудовни олиб келмоқчи. Айни вақтда музокаралар давом этмоқда. Олимпия терма жамоамиз бош мураббийи катта эҳтимол билан “Пахтакор”да ҳам ишлайди. Агар шундай бўлса, Мақсудов бир вақтнинг ўзида ҳам миллий, ҳам олимпия ва ҳам клубда ишлайдиган жуда кам сонли мутахассислардан бирига айланади. Лекин олимпиячиларимиз устози миллий терма жамоадаги ишини тўхтатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Мақсудов футболчилик фаолиятини якунлагач, “Нефтчи” жамоаси мураббийлар штабида фаолият кўрсатган эди. Сўнг маълум муддат “Олмалиқ”да Игорь Шквиринга ёрдам берди. Пойтахт вилояти жамоасидаги фаолиятини якунлаб, “Қизилқум”да бош мураббий сифатида иш бошлашга яқин турганида негадир бу амалга ошмай қолди. Бу орада ёш мураббий миллий терма жамоада Вадим Абрамовга ёрдам бериб келаётганди. Шу-шу Мақсудов миллий терма жамоадаги фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 13:43, 28.12.2013.
Ўқилди: 5595 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик