"Милан" ҳужумчиси Стефан Ал-Шааравии ўнг оёғидан операция қилинади. Шундан сўнг камида 10 ҳафтадан кейин майдонга туша олиши мумкин бўлади.
Декабрда футболчи "Милан" таркибида 3та ўйинда майдонга тушди. Бундан аввалроқ ҳам у бир неча ой давомида жароҳатини даволаб келганди.
Италия терма жамоаси бош мураббийи Чезаре Пранделли Ал-Шааравининг ЖЧ-2014га бориши ёки бормаслиги унинг апрелдаги жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлишини таъкидламоқда.













