Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Мираброр Усмонов: «Халқимиз биздан ЖЧга чиқишимизни кутаётганини яхши ҳис қилиб турибман»

Баҳо:
+ | -

ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов ўзбек халқини, футбол жамоатчилиги, ишқибозлар ва ОАВни кириб келаётган Янги йил билан табриклайди.

"2013 йил ҳам тарихда қолаяпти. Янги йил билан бирга янги режалар, янги мақсадлар ва янги довонлар кириб келаяпти. 2013 йилда яхши кунлар ҳам бўлди, ёмон даврлар ҳам бўлди. Бу кунлар, аввало, Ўзбекистон футболи учун ва унинг бошқарувчиси сифатида - мен учун катта синов даври бўлди. Ана шундай вақтларни мен билан яшаган футбол ишқибозлари, журналистлар ва умуман барча-барчага миннатдорчилик билдираман.

2013 йилда ЎФФнинг Ҳисобот-сайлов конференцияси мени янги муддатга президент этиб сайлади. Мен омадли ва бахти инсонманки, мана шундай аҳил ва кучли жамоа билан яна 4 йил давомида бирга ишлайман. Аммо, биламанки, янги даврда биз мақсадларни, режаларни янада каттароқ қўямиз. Катта режалар тузиб, кўп ишлаймиз! Чунки, халқ биздан миллий терма жамоанинг Жаҳон чемпионатига чиқишини кутаяпти ва биз буни жуда яхши ҳис қиламиз.

2014 йил бизнинг Жаҳон чемпионати сари навбатдаги юришимизда муҳим йиллардан бири бўлади деб умид қиламан. Умид қиламанки, 2014 йил нафақат миллий, балки ёшлар, ўсмирлар, аёллар, футзал, ногиронлар терма жамоалари учун самарали бўлади.  Ишонаманки, 2014 йил, шунингдек, футбол клубларимиз, миллий чемпионатимиз, рефериларимиз учун ҳам эсда қоларли йил бўлади.

"Соғлом бола" йилида барча ота-оналарга соғлом, иродали, куч-ғайратли фарзанд, Ўзбекистонга соғлом авлод камолотини тилайман. Азиз дўстлар! Кириб келаётган янги 2014 йил оилангизга тинчлик, рўзғорингизга барака олиб кирсин. Соғ-саломат бўлинг!", дейилади Мираброр Усмонов табрикномасида.

Манба: twitter.com/UzbekistanFF
Киритилди: 11:39, 31.12.2013.
Ўқилди: 8393 марта.
Фикрлар: 90 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик