"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини ҳужумчи Эдин Жекони қўйиб юбормаслигини маълум қилди.
"Январда Жеконинг сафимиздан кетишига мутлақо имконият йўқ. У жамоанинг ўта муҳим аъзоси ҳисобланади. Олдинда ўйинлар кўп, ҳали мавсум охиригача у бизга кўп керак бўлади.
Ҳар бир ўйинчи ҳар бир ўйинда майдонга тушишни истайди, аммо "Манчестер Сити"даги тақвим сабаб бунинг иложи йўқ. Эдинда бошқалардан таклифлар бўлиши мумкин, лекин у кетмайди", - деди Пеллегрини.