Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Коваленко Саудия Арабистони - Қатар ўйинини бошқариб борди

Баҳо:
+ | -

Валентин Коваленко Ғарбий Осиё футбол федерацияси (ҒАФФ) чемпионатига таклиф этилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Ҳамюртимиз кеча мусобақада ўзининг илк ўйинини бошқариб борди.

"А" гуруҳидан ўрин олган Саудия Арабистони ва мезбон жамоа — Қатар ўртасидаги ўйин ҳамюртимизга топширилди. Ушбу ўйин ҳал қилувчи аҳамиятга эга эди. Мусобақанинг ярим финалига чиқиш учун саудияликларга фақат ғалаба зарур бўлса, Қатарни дуранг ҳам қаноатлантирарди. Мезбонлар бу баҳсда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Коваленко ўйин давомида Саудиянинг 4, Қатарнинг 1 нафар футболчисига сариқ карточка кўрсатди. Ўйин давомида Валентинга қанотда Рафаэль Ильясов (Ўзбекистон) ва Ли Чжунг Мин (Ж.Корея) ёрдам беришди. Ильясов аввалроқ бошқа ўйинда ҳам лайнсменлик қилганди.

Маълумотларга қараганда, Саудия Арабистони терма жамоаси мазкур мусобақада 22 ёшгача бўлган футболчилардан иборат жамоа билан иштирок этмоқда. Бу жамоа эса 11 январь куни Уммонда бошланадиган Осиё чемпионатида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:04, 01.01.2014.
Ўқилди: 3548 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.