Кириш Регистрация

«Насаф» Тошкентда "Локомотив" билан назорат учрашуви ўтказади

Баҳо:
+ | -

"Насаф" жамоаси 2014 йил 3 январидан бошлаб янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Жамоа ушбу кун Қарши шаҳридаги ўзига тегишли клуб базасида йиғилади ва машғулотларга киришилади, қисқа фурсатдан сўнг эса йиғин Тошкент шаҳрига кўчирилади.

Аввал маълум бўлганидек, жамоа 10 январь куни Тошкентдан Туркияга сафар уюштиради. У ерда 15 кун мобайнида ўқув-йиғин машғулотлари ўтказилади, шунингдек Туркиядаги йиғин мобайнида бир нечта хорижий клублар билан назорат учрашувлари ўтказилиши режага киритилган. Жумладан, спарринг рақиблардан бири "Насаф" жамоасининг собиқ бош мураббийи В.Кумиков бошқараётган Қозоғистоннинг "Шахтёр" жамоаси бўлади.

Бизга маълум бўлишича, Туркия сафаридан олдин аниқроғи 8 январь куни жамоа Тошкентда "Локомотив" жамоаси билан назорат учрашуви ўтказиш ҳақида ўзаро келишувга эришган. Фақатгина ҳозирча ушбу назорат учрашуви қайси майдонда ўтказилиши аниқ эмас. "Насаф" жамоаси назоарт учрашувини сунъий майдонда эмас, балки табиий майдонда ўтказилиши тўғрисида таклиф билан чиққан. Кўп эҳтимолга кўра бу майдон Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" стадиони бўлиши ҳам мумкин.

Яна бизга маълум бўлдики, "Насаф" клуби шартномалари муддати тугаган баъзи ўйинчилар билан хайрлашиши мумкин. Ҳозирча бу номзодлар ҳақида аниқ маълумотга эга эмасмиз. Бу ҳақда 3 январдан сўнг аниқ бўлиши кутилмоқда. Аммо Жаҳонгир Жиямуродовни "Насаф"дан кетиши тобора ойдинлашиб бормоқда. Тахминимизча, у Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасига ўтиши мумкин.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 13:24, 01.01.2014.
Ўқилди: 3106 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6272]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3529]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3120]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2776]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2357]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2169]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2078]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1969]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1963]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1720]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик