Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Шумахер иккинчи марта операция қилинди

Баҳо:
+ | -

Тоғда чанғи учиш вақтида бошидан жароҳат олган собиқ Формула-1 пойгачиси Михаэль Шумахер иккинчи марта операция қилинди. Бу ҳақда, Agence France-Presse хабарига кўра, Греноблдаги шифохонада германиялик пойгачини даволаётган шифокор Жан-Франсуа Пайен махсус матбуот анжуманида маълум қилди. The Guardian’нинг аниқлик киритишича, миядаги гематомани йўқ қилиш бўйича жарроҳлик амалиёти икки соат давом этган.

Сунъий кома ҳолатига ўтказилган Шумахернинг аҳволи қисман яхши томонга ўзгаргани ҳақида хабар берилмоқда. Шифокорларнинг сўзларига кўра, пойгачининг ҳаёти ҳали ҳам хавф ёқасида турибди, бироқ у «бироз вақт ютишга муваффақ бўлган». Reuters’нинг хабарига кўра, Шумахернинг ҳолати «яхши назорат қилинаётгани»ни тасдиқловчи «бир қатор белгилар» бор.

Бир кун аввал, 30 декабрь куни шифокорлар германиялик пойгачининг аҳволини оғир дея баҳолаб, унинг соғайиши бўйича кейинги тахминларни айтишдан бош тортишаётган эди. Ўша вақтда Шумахер битта операцияни бошдан ўтказган (жарроҳлик амалиёти бош ичидаги босимни пасайтириш мақсадида ўтказилган), ўзи эса сунъий комада қолган ва шифокорлар унинг тана ҳароратини Цельсий бўйича 34-35 даража оралиғида сақлаб туришган эди.

44 ёшли Шумахер Франция Альп тоғларида чанғида учаётган вақтида боши билан тошга урилган. Германиялик спортчи дастлаб вертолётда Мутьедаги шифохонага олиб борилган, у ердан Греноблга жўнатилган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 16:04, 01.01.2014.
Ўқилди: 4765 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.