"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг жамоа ҳужум чизиғидан кўнгли тўқ. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
"Ливерпуль"га қарши ўйинда (2:1) икки ҳужумчимиз яхши ўйнади. Самуэль ҳам, Фернандо ҳам. Торрес охирги дақиқаларда майдонга тушганида ҳаракатчанлиги ва ташаббускорлиги билан ажралиб турди. У деярли гол ҳам урганди.
Уларнинг ўйинларидан қониқяпман. Қайтаришда давом этишим мумкин: улар йилига 25-30талаб голлар урадиган ҳужумчи эмаслар, аммо жамоага бор кучлари билан фойдалари тегишига ҳаракат қилишади. Шундай экан, январда ҳеч қандай ҳужумчи сотиб олмаймиз, чунки ўзимизникиларга ишонамиз, улар билан ишлашда давом этамиз", - дейди Моуриньо.