«Челси» устози Жозе Моуриньо «Наполи» ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг жамоага келиши ҳақида хабарларга изоҳ билдирди.
«Игуаин бизнинг жамоага ўтади деб ўйламайман. «Наполи» Италия чемпионатида ва чемпионлар лигасида ғалаба қозонмоқчи. Шундай экан улар Игуаинни сотишади деб ўйламайман. Биз ҳужумчи сотиб олмоқчи эмасмиз. Бизда учта ҳужумчи бор.
Мата ҳақида айтганларимни эса у тўғри тушунмаган. «Мен унинг қолишини хоҳлайман» деган жойини эшитмаган. Мен ростдан ҳам унинг жамоада қолишини хоҳлайман. Матани сотмоқчи эмасмиз»,- дейди мураббий.
Аввалроқ «Наполи»нинг Игуаинни «Челси»га 50 миллион еврога сотмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.