«Барселона» бош мураббийи Херардо Мартино Лионель Мессининг тез орада сафга қайтишини таъкидлади.
«Лео жуда яхши спорт формасида қайтади. У машғулотларда ҳам фаол қатнашмоқда. Озроқ тўп билан ишлаши ва майдонга мослашиши керак.
Унинг қачон майдонга қайтиши ўзини қандай ҳис қилишига боғлиқ. Умумий машғулотлардан кейин у индивидуал ҳолатда шуғулланиши керак. Жисмоний жиҳатдан Леода деярли муаммо йўқ»,- дейди мураббий.