Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Эйсебио вафоти муносабати билан Португалияда уч кунлик мотам эълон қилинди

Баҳо:
+-1 | -

Португалия ҳукумати афсонавий футболчи Эйсебионинг ўлими муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда 5 январь, якшанба куни Lusa ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Ҳукуматнинг ушбу қарорига асосан, барча давлат идораларида байроқлар туширилади. Бундан ташқари, турли кўнгилочар тадбирлар бекор қилинади, телевидение ва радиога эса эфирдан кўнгилочар дастурларни олиб ташлаш тавсия этилади.

Эйсебионинг вафоти юзасидан ҳам Португалия, ҳам жаҳоннинг кўплаб футболчи ва мураббийлари фикр билдиришди. Хусусан, The Daily Mirror’нинг ёзишича, Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Эйсебиони абадий тирик деб атаган бўлса, Лондоннинг «Челси» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуринью уни тарихдаги энг буюк португалияликлардан бири, деб таърифлади.

Афсонавий футболчи Эйсебио 5 январга ўтар кечаси 72 ёшида вафот этди. Унинг вафотига юрак хасталиги сабаб бўлган. Журналистларнинг маълумотларига кўра, Эйсебионинг юраги уни бир неча йиллардан бери безовта қилиб келган. Хусусан, 2012 йилги Европа чемпионати вақтида уни юрак хуружи ташҳиси билан шифохонага ётқизишган эди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 09:33, 06.01.2014.
Ўқилди: 3573 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.