Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия 0-1 Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Сўнмайдиган юлдуз — Алонсо

Баҳо:
+ | -

Футбол шундай спорт турики, инсонни бир кўришдаёқ ўзига маҳлиё қилиб қўяди. Шунинг натижаси ўлароқ, унга миллионлар ўйини мақоми берилган бўлса, ажаб эмас, балки, бу кўрсаткич миллиарддан ҳам ошгандир. Ҳозирда футбол шу даражада ривожланиб бормоқдаки, барча нарса тўғри тактикага боғлиқ бўлиб қолмоқда. Шундай экан, бу кучли стратегияларнинг асосий ижрочилари, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, мураббийларнинг асосий ва хавфли қуроллари таянч ярим ҳимоячилардир.

Ушбу амплуа футболга охирги ўн йилликда кириб келган бўлиб, майдоннинг бу янги зонаси Хаби Алонсо каби дунёнинг етакчи футболчиларига ишониб топширилади. Инсон зоти борки, юраксиз яшай олмайди. Ушбу футболчиларни ҳам жамоаларнинг юраги деб атасак, албатта, хато бўлмайди. Одамнинг юраги энг асосий ва кўринмас қисм бўлгани каби, улар ҳам жамоада кўринишмайди. Юракнинг вазифаси қон айланишини таъминлаган ҳолда инсонни ҳаракатга келтирса, улар ҳам рақиблар қарши ҳужумларини бузиб, жамоанинг янги ҳужумини таъминлаб бермоқликлари лозим. Юрак тўхтаса — инсон ўлади, улар тўхтаса — жамоалар инқироз остонасига келиб қолишади. Ушбу позицияда ҳаракатланувчи спортчилар кўпинча сариқ карточкалар билан сийланишади ёки ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз қизил карточкага лойиқ кўриладилар. Испания миллий терма жамоаси вакили эса ҳар доим бехато ўйнаганлиги боис ҳакамлар ишончига кирган.

Март ойининг охирларида «Хаби Алонсо «Реал» клуби бош мураббийси Жозе Моуриньо билан келиша олмаётганлиги туфайли Мадриддан Мерсисайтга (“Ливерпуль”нинг иккинчи номи) йўл олади», — деган хабарлар дунёнинг етакчи матбуот нашрлари томонидан кенг оммага етказилган эди.

СУПЕРЮЛДУЗ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАР
Аммо футболчининг отаси яқинда испан матбуотига берган интервьюсида ўғли ҳақида тарқалган гапларнинг барчаси миш-миш эканини айтиб ўтди. «Хабининг шартномаси 2014 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади, агар шу пайтгача Мадриднинг бош жамоаси у билан шартномани узайтирмаса, ўша пайтдан эътиборан Алонсо эркин агент сифатида хоҳлаган жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин бўлади. Агар, қаймоқ ранглилар ўғлимнинг хизматидан воз кечсагина, у «Галактикос» сафида тўп сурмаслиги мумкин», — дейди истеъфодаги футбол юлдузи. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, Хаби Алонсо 2009 йилги трансфер бозори қайнаган маҳалда «Реал» Мадрид клуби мутасаддилари томонидан 25 млн еврога харид қилинган эди.

ИСПАН ФУТБОЛИДАГИ ЯНГИ ЮЛДУЗ
2000-2001 мавсумнинг ярмида Алонсо «Эйбаре» жамоасида ижара асосида ўйнади, сўнг ўз жамоасига қайтиб, асосий таркибда тўп суриш учун кураш бошлади. 2002-03 мавсумдаги жамоанинг кутилмаган муваффақияти, яъни Испания чемпионатида иккинчи ўринни эгаллашида Алонсонинг ҳиссаси катта бўлди. Хаби Алонсо ўша мавсумда 33 та ўйинда майдонга тушди ва олтита гол уришга муваффақ бўлди. У жамоанинг муҳим ўйинчисига айланди ва Испания футболида порлаётган янги юлдуз деган таърифга сазовор бўлди. Испания термаси сафида биринчи марта 2003 йил 30 апрелда Эквадор терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
2004 йилнинг августида Алонсо Англиянинг «Ливерпуль» жамоаси сафига ўтади. Англиядаги ўзининг биринчи голини 16 октябрда «Фулхем»га қарши ўйинда жарима зарбасидан киритди.

Шахсий ҳаёти
Алонсонинг турмуш ўртоғи Нагори Арамбуру бўлиб, ундан Жондху ва Ани исмли икки нафар фарзанди бор. Хаби Алонсонинг оиласи профессионал футболчилар оиласи сирасига киради. Унинг отаси Перико Алонсо бир вақтлар «Реал Сосьедад» жамоасида тўп сурган ва жамоа билан икки карра Испания чемпиони бўлишга эришган. Акаси Микел Алонсо эса «Чарлтон Атлетик» жамоасида ярим ҳимоячи сифатида фаолият юритади ва 2006-2007 йиллар мавсумида «Болтон Вондерерс» жамоасида ижара асосида ўйнаб, ўзининг жамоасига қайтган. Яна бир акаси Ён эса футбол ҳаками. Ҳозирда унинг ўгай акаси Маркос Алонсо ҳам инглиз клубида тўп сурмоқда.

МАЪЛУМОТНОМА
Тўлиқ исм-шарифи: Хабьер Алонсо Олано
Фуқаролиги: Испания
Туғилган вақти: 1981 йил 25 ноябрь
Туғилган жойи: Толоса, Испания
Бўйи: 183 см
Вазни: 83 кг
Ҳозирги клуби: «Реал Мадрид»
Клубдаги рақами: 14
Собиқ жамоалари: «Реал Соседад», «Эйбаре», «Ливерпуль»
Амплуаси: таянч ярим ҳимоячи
Хоббиси: тоғ спорт турларини кузатиб боради.
Муваффақиятлари:
2006 йилги жаҳон чемпионати ва 2008 йилги Европа чемпионатлари иштирокчиси, 2010 йилги жаҳон ва 2012 йилги Европа чемпионатлари ғолиби ҳисобланади. Шунингдек, клуб доирасида «Ливерпуль» билан Англия кубоги ва Европа Чемпионлар лигаси соҳиби, «Реал» сафида Испания чемпиони, Кубок ва Супер Кубок ғолиби бўлган.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:59, 06.01.2014.
Ўқилди: 4210 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.