Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Металлург» яна йиғинни бошлади

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг барча клублари сингари Бекободнинг “Металлург” жамоаси аъзолари ҳам Янги йил байрами муносабати билан берилган кичик таътилдан қайтишди ва шанба кунидан эътиборан йиғинни давом эттиришмоқда. Пойтахт вилояти вакиллари одатдагидек машғулотларни Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида олиб боришаяпти.

Режага кўра, иккинчи йиғин январь ойининг охирига қадар Тошкент вилоятида олиб борилади. Йиғин даврида олий лига клубларига қарши икки-учта кўрик ўйини ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Қайси жамоаларга қарши куч синалиши ҳақида қўшимча маълумот берамиз.

Аввал хабар берганимиздек, таркибда жиддий ўзгаришлар йўқ. Ўтган йилги таркибдан Умид Тожимов, Жасур Бобоев кетишган. Одил Исабоев мураббийлар штабида иш бошлади. Янги келганлар ҳақида ҳам аниқ маълумот беришга ҳали эрта. Ўринбосарлар таркибидан 5-6 нафар ўйинчи асосий таркиб машғулотларида иштирок этишаяпти. Четдан чақирилганлардан Мурод Тошматов (“Сўғдиёна”) ва Юсуф Бўриев (“Шўртан”) жамоа кўригидан ўтишмоқда. Улардан кимлар асосий таркибга қўшилиши спарринг рақибларга қарши кўрик учрашувларидан кейин маълум бўлади. Жамоанинг асосий дарвозабони Маъмур Икромов Янги йил байрами арафасида шамоллаб қолганлиги боис йиғинга бир ҳафталардан кейин қўшилиши кутилмоқда. Қолган ўйинчиларнинг кайфияти ва саломатлиги кўнгилдагидек.

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 10:40, 06.01.2014.
Ўқилди: 3421 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6024]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2960]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2914]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2536]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1954]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1872]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1864]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1702]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1502]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1497]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик