«Суонси» устози Микаэль Лаудруп кеча бўлиб ўтган «МЮ»га қарши ўйиндан кейин ўз фиклари биан ўртоқлашди. Хабарингиз бор, кечаги ўйинда «оққушлар» «МЮ»ни Манчестерда 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
«Бу ғалабадан кейин ўзимизга бўлган ишонч ошди. Бизга шундай ғалабалар керак эди.
Агар ўйин 1:1 ҳисобида тугаганда ҳам натижадан қониққан бўлардим. Жамоа 6-7 ўйиндан буён ғалаба нималигини билмаётган эди. Мен футболчиларнинг ўзларига бўлган ишончлари сўнган деб ўйлагандим, лекин кеча футболчиларимнинг кўзида қўрқув кўрмадим. Бундан жуда хурсандман»,- дейди мураббий.