Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелоттининг ёрдамчиси Зайниддин Зидан янги иш жойи ҳақида фикр билдирди.
«Бошланишида ишим нимадан иборат эканини тушунмаганман, лекин энди билдимки, мен мураббий ва футболчилар билан суҳбатлашишим керак. Энг муҳими, ичингиздаги гапларни сақламаслик керак.
Айни вақтда футболчи бўлганимга қараганда кўпроқ босим ҳис қилмоқдаман. Айниқса жаҳон чемпионатидан олдин масулият катта бўлади. Ҳозир эса бу икки ҳисса ошган.
Анчелотти билан ишлаш осон. У билан жамоага келишидан олдин телефонда гаплашиб турардик. Бу жамоа учун, мен ва мураббий учун ҳам яхши»,- дейди Зизу.