Кеча “Нефтчи” икки маҳал машғулот ўтказди. Муроджон Исмоилов футболчиларнинг жисмоний ҳолатига алоҳида эътибор бераётир. Бугунги машғулотда кеча Фарғонага етиб келган Рўзимбой Аҳмедов ҳам иштирок этди. Шунингдек, ўтган мавсумни ижара асосида “Андижон”да ўтказган Сардор Соипов ҳам машғулотларда қатнашмоқда.
“Нефтчи” машғулотларида иштирок этаётган футболчилар билан танишинг:
Дарвозабонлар: Ғайрат Ҳасанов, Хислат Чилматов, Фаррух Турдалиев, Сардор Қобулжонов.
Ҳимоячилар: Дилёрбек Ирматов, Вячеслав Понамарёв, Иқбол Бобохонов, Дэвид Ония, Шавкат Раимқулов, Достон Турсунов, Достонбек Турсунзода, Зокир Нурматов.
Яримҳимоячилар: Бахтиёр Ёқубов, Санжар Асқаралиев, Мирзакамол Камолов, Сайдулло Раҳматов, Маъруф Муродов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Жавоҳир Расулов, Иззатбек Ғаниев, Алишер Файзуллаев, Павел Смоляченко, Сардор Соипов.
Ҳужумчилар: Носирбек Отақўзиев, Отабек Ҳайдаров, Умид Қодиров, Отабек Зокиров, Отабек Исроилов, Рўзимбой Аҳмедов.
Режага кўра, Фарғонадаги йиғин 9 январгача давом этади. Шу куни “Қўқон-1912” ва Фарғонанинг “Динамо” жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади.
Кейинги йиғин 12-30 январь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Пойтахтдаги йиғинда бир нечта назорат учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.
“Нефтчи” одатдагидек бу йил ҳам “Ҳоким кубоги” баҳсларида қатнашади. Мазкур мусобақа 2-7 февраль кунлари бўлиб ўтади.
9-февраль куни “Нефтчи” аъзолари навбатдаги йиғинни ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетади. Туркияда ҳам бир қатор назорат учрашувларини ўтказиш кўзда тутилган. Ушбу йиғин 24 февралга қадар давом этади.
Тайёргарликнинг сўнгги босқичи 28 февраль кунидан бошлаб клуб қароргоҳида давом эттирлади.