«Бавария» устози Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Арен Роббен ҳақида фикр билдирди.
«Роббенга қойил қоламан. Мураббийлик фаолиятимда у каби футболчилардан атиги 1-2та кўрдим холос. У ишга жуда катта масулият билан ёндашади. Жароҳат олганига қадар юқори савиядаги футбол кўрсатди.
Швайнштайгер ҳам тикланиш жараёнида. У аллақачон юришни бошлади. Умид қиламан, иккала футболчи ҳам «Боруссия М»га қарши ўйингача сафга қайтишади», дейди мураббий.