"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер ўз жамоасида ажойиб футболчилар жамланганини эслатиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар жойлаштирган.
"Сержнинг ўйини менга ёқади. Чунки у нафақат индивидуал томондан истеъдодли, балки майдонда жуда яхши позицияларни танлаб жамоа ишига катта фойда келтиради.
Жамоа захираси кўпчилик кутганидан кўра бойроқ. Айниқса Гнабри каби ўйинчиларнинг Гиббс ва Рэмси жароҳат олган вақтларида муносиб ўйнаши асосий таркиб учун рақобат кучли эканидан далолат беради.
Жамоа аъзолари ва мухлислар ўртасида ўзига хос боғлиқлик борлигини ҳис қилиб тураман. Улар бизни жуда ажойиб равишда қўллаб туришади (ўтган йили бундай бўлмаганди). Яна футболчиларимизга ишона бошлашгани биз учун муҳим", - дейди Венгер.