Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

"Навбаҳор" стадионида ишлар қизғин

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бу йил Наманган "Баркамол авлод" спорт мусобақаларига мезбонлик қилади. Турнирнинг тантанали маросимлари эса "Навбаҳор" марказий стадионида ўтказилиши режалаштирилган. Шу мақсадда мавжуд спорт иншоотларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва янгиларини қуриш борасидаги ишлар қизғин давом этмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Амалга оширилаётган кенг кўламли реконструкция ишлари натижасида бугун мазкур мажмуа янада кўркам ва замонавий қиёфа касб этмоқда. Марказий дарвозадан кираверишда икки томондан юқорилаб борган зиналар гўё меҳмонларга қучоқ очаётгандек. Мажмуанинг асосий объекти – майдон тўрт фаслда ҳам кўм-кўк яшнаб турадиган майса билан қопланган.

Спортчилар, ҳакамлар, мураббийлар ва маъмурият учун мўлжалланган хоналар, анжуманлар залида барча қулайликлар яратилган. Муҳандислик таъминоти талабларига кўра, йигирма икки минг томошабинга мўлжалланган ўриндиқлар пастки ва юқори қаватларга бўлинган. Ногиронлар учун ҳам алоҳида сектор ажратилган.

Замонавий технологиялар билан жиҳозланган тўртта ёритиш минораси стадионнинг тунда ҳам кундузгидай чароғон бўлишини таъминлайди. Видео табло, замонавий аудиосистема мосламалари ва бошқа ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланган шарҳловчилар хонаси мухлисларни зарур маълумотлар билан тезкор равишда хабардор қилиб бориш, ўйинларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш, теле ва радио трансляция сифатини оширишга хизмат қилади.

Маъмурий бинода оммавий ахборот воситалари ходимлари учун кенг ва шинам хоналар ажратилиб, замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан таъминланган.

Айни пайтда маъмурий бинода пардозлаш, электромонтаж, сантехника, ҳаво алмаштириш, паст кучланишли электр манбаси тармоқларини тортиш ва жиҳозлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

– “Баркамол авлод” мусобақалари дастурига киритилган спорт турлари бўйича иншоотлар, иштирокчилар жойлаштириладиган меҳмонхона ва ётоқхоналар ҳамда бошқа ижтимоий-маиший объектларни тайёрлаш бўйича ҳам қатъий жадвал асосида иш олиб борилаётир, – дейди Наманган вилояти ҳокимлигининг ягона буюртмачи инжиниринг компанияси мутахассиси Ривожиддин Эгамбердиев. – Бу борада тендер қиймати 25 миллиард 738 миллион сўмликдан зиёд қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Мусобақалар ташкил этиладиган “Дўстлик” теннис корти, “Паҳлавон”, “Баркамол авлод” спорт мажмуалари, Наманган давлат университети, Наманган муҳандислик-педагогика, Наманган муҳандислик технология институтлари, Олимпия захиралари, тиббиёт, санъат коллежлари, хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг ётоқхона ва спорт заллари, Олий спорт маҳорати мактаби иншоотларида кенг кўламдаги таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 06:01, 07.01.2014.
Ўқилди: 6023 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6024]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2960]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2914]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2536]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1954]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1872]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1864]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1702]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1502]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1497]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик