Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионати 18-туридан ўрин олган «Сельта»га қарши кечган ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Биз энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик. Айниқса биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади ва жуда секин ўйнадик. Буни тушунса бўлади. Жамоа яқиндагина таътилдан қайтди, шунинг учун бизга тезлик етишмаяпти.
Бугунги ўйинда ғалаба қозонишимиз жуда муҳим эди ва биз иккинчи бўлимда темпни ўзгартириб буни уддаладик.
Ҳозир сифатли футбол ҳақида ўлаш керак эмас. Ўйин бизда муаммолар бор эканини кўрсатиб берди ва жамоа уларни бартараф этиши керак. Айни вақтда етакчилар билан фарқнинг катталашиб кетишига йўл қўймаслик лозим»,- дейди мураббий.