«Интер» устози Валтер Мадзарри Италия чемпионати 18-туридан ўрин олган «Лацио»га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. Хабарингиз бор, ўйинда римликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишганди.
«Ўйин осон бўлмаслигини билган эдик. Бундай ўйинлар тақдирини футболчиларнинг хатолари ва ҳакамларнинг қабул қилган қарорлари ҳал қилади. Ҳакам Роландуга қарши ишлатилган қўполлик учун пенальти бериши керак эди. Диас қизил карточкага муносиб ҳаракат қилди.
Тан оламан, «Лацио»га қарши яхши ўйнай олмадик, лекин бу 100 фоиз пенальти эди. Мен ҳозир нимани ўйласам, шуни гапиряпман. Клозе гол урган вазиятда ҳимоячилар суст ўйнашди. Ўша вазиятда ҳужумчи жуда яхши ҳаракат қилди»,- дейди мураббий.