Стевица Ристия Корея Кей-лигаси қайтди. Македониялик ҳужумчини "Чуннам Дрэгонс" жамоаси ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди. Футболчи сўнгги мавсумни Япониянинг "Шонан Беллмаре" жамоасида ўтказди.
Ристич Сербияда туғилган бўлса-да, Македония терма жамоасида ўйнашга қарор қилган. У Македониянинг "Силекс", Жанубий Кореянинг "Чонбук Хундэ Моторс", "Поханг Стилерс", "Сувон", Ўзбекистоннинг "Бунёдкор", Россиянинг "Амкар" ва Япониянинг "Шонан Беллмаре" сафида ўйнаган.
"Мен "Чуннам" таркида 100 фоиз куч билан ўйнайман ва 2 йил давомида мухлисларни хурсанд қиламан, деб ўйлайман. Кореяга қайтишимга ёрдам берган "Чуннам"га миннатдорчилик билдираман", дея ёзади Стевица ўзининг "Фейсбук"даги саҳифасида.