«Бавария» бош мураббийи Хосеп Гвардиола йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар ҳақида фикр билдирди.
«Месси, Роналду ва Рибери – ақл бовар қилмас даражадаги футболчилар. Рибери Цюрихга бориши ва маросимдан лаззатланиши керак. Мен у каби характерга эга бўлган футболчини кўрмаганман. У ўз жамоаси учун курашишга доим тайёр.
Мен учун Риберининг мураббийи бўлиш шараф. Умид қиламанки, мен унинг янада кучли футболчи бўлишига ёрдам бера оламан»,- дейди мураббий.