«Манчестер Сити» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини ҳужумчи Серхио Агуэронинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.
«Йоветич, Родуэл ва Агуэролар жароҳатланган ва улар «Вест Ҳэм»га қарши ўйинда майдонга туша олишмайди. Ричардс майдонга тушиши мумкин, лекин ўз устида озроқ ишлаши керак, шунинг учун у ўйнамайди. Демичелис ўйнайди.
Агуэро ҳақида гапирадиган бўлсам, у январдаёқ сафга қайтиши керак. Айни вақтда у машғулотларда қатнашмоқда»,- дейди мураббий.