Кириш Регистрация
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо 2-0 Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Ўртоқлик учрашувларида Қосимов ва Шквириннинг кучлари тенг келди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Бунёдкор” футбол мактаби суъний майдонида жамоамиз ўзининг янги мавсумдаги илк учрашувини ўтказди.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги “Бунёдкор” аъзолари Олмалиқнинг “Олмалиқ” клуби билан куч синашишди. Ҳар иккала жамоа мураббийларининг келишувига кўра жамоалар 30 дақиқадан тўртта бўлим, бошқача қилиб айтганда кетма-кет иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Дастлабки учрашувда ташаббус майдон эгалари томонида бўлди. Миржалол Қосимов шогирдлари тўпни кўпроқ ўзларида ушлаб туришган ҳолда кўпроқ қанотлардан ҳужумлар ташкил этишга интилишди. Олдинги чизиқдаги бўйдор Пишур-Шодиив тандеми томон паслар оширилиб, уларнинг иккинчи қаватдаги ҳаракатлари синовдан ўтказилди. Лекин ҳужумчиларимизнинг эркин ҳаракат қилишига “Олмалиқ”нинг тажрибали марказий ҳимоячилари – Тимур Кагиров ва Шавкат Муллажонов йўл қўйишмади. Биринчи бўлим ўрталаридан бошлаб, “қалдирғочлар” ўйин схемасида ўзгаришлар рўй берди. Вохид Шодиев сал орқароққа ўтиб, Мансур Саидовга кўмаклашди. Майдон марказидаги устунлик қўлга киритилгач эса “Бунёдкор” тўпни янада кўпроқ назорат қилди. Футболдаги “сен урмасанг, сенга уришади” ибораси учрашувнинг 43-дақиқасида яна бир бор ўз исботини топди. Чап қанотдан оширилган тўпни қайтариш чоғида Рустам Аъзамов қўлини ишлатди ва дарвозамизга пенальти белгиланишига сабабчи бўлди. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Дилявер Абибуллаев зарбани аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди – 0:1. Ўтказиб юборилган голдан сўнг “қалдирғочлар” янада ҳужумкорроқ ўйин кўрсата бошлашди. Олександр Пишур, Жавлон Иброхимов ва Мансур Саидов сингари футболчиларда қулай вазиятлар юзага келди. Бироқ якуний зарбалар беришда аниқлик етишмади. Дарвоқе, учрашувда “Бунёдкор” жамоасида кўрикдан ўтаётган украиналик ҳимоячи Ризван Аблитаров ҳам ҳаракат қилди. Қолган дақиқаларда ҳисобда бошқа ўзгариш бўлгани йўқ ва илк учрашувда “Олмалиқ” жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

“БУНЁДКОР” – “ОЛМАЛИҚ” 0:1
Гол: Дилявер Абибуллаев 43 пенальти
“Бунёдкор”: Павел Бугало (Муроджон Зуҳуров 31), Хайрулла Каримов, Ризван Аблитаров, Рустам Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Жавлон Иброҳимов, Мансур Саидов, Алибобо Раҳматуллаев, Алишер Шоғуломов, Воҳид Шодиев, Олександр Пишур
“Олмалиқ”: Умид Хонимқулов, Сарвар Жўраев, Шавкал Муллажонов, Темур Кагиров, Тошпўлатов, Иқбол Акрамов, Достон Абдурахмонов, Дилявер Абибуллаев, Санжар Шоаҳмедов, Зохир Пиримов, Зафар Полвонов
Захира: Сухроб Бердиев, Шерзод Хакимов, Марат Қудратов

Иккинчи учрашувда ҳам “Бунёдкор” аъзолари ҳужумга кўпроқ эътибор қаратишди. Бир қарашда олдинга чизиқда биргина Анвар Бердиев ҳаракат қилаётгандек эди. Бироқ қанот ярим ҳимоячилари Баҳодир Пардаев ва Орифжон Мамажонов керак пайтда ҳужумчиларга айланишиб, олдинги чизиқдаги самарадорликни ошириб туришди. Учрашувнинг 10-дақиқаси ўтиб бораётган пайтда Орифжон Мамажонов ўнг қанотдан жарима майдончасига кирар-кирмас дарвозага жуда кучли зарба йўллади. Тўпни Никита Шквирин тўсиб қолишга ҳарчанд уринмасин, уни қайтара олмади – 1:0. Иккинчи бўлимда эса Миржамол Қосимов ҳам жуда чиройли гол муаллифига айланди. Унинг жарима майдончаси ташқарисидан ўнг оёқда йўллаган кучли зарбаси тўппа-тўғри дарвоза тўққизлигидан жой олди – 2:0. Ўйин охирларида эса Александр Лупашко қанотдан оширилган пасни боши билан Абдукарим Муҳаммедов қўриқлаган дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни қисқартирди – 2:1. Шундан сўнг дарвозаларни бошқа ишғол қилиш ҳеч бир футболчига насиб этмади.

“БУНЁДКОР” – “ОЛМАЛИҚ” 2:1
Гол: Орифжон Мамажонов 10 (1:0), Миржамол Қосимов 39 (2:0), Александр Лупашко 56 (2:1)
“Бунёдкор”: Акбар Тўраев (Абдукарим Муҳаммедов 31), Бобуржон Акбаров, Шукурали Пўлатов, Ҳасан Асқаров, Жаҳонгир Жиямуродов, Миржамол Қосимов, Ориф Мамажонов, Ахрор Умаржонов (Темур Аюпов 31), Забиҳилло Ўринбоев, Баҳодир Пардаев, Анвар Бердиев
“Олмалиқ”: Никита Шквирин, Азамат Исроилов, Улуғбек Худойбердиев, Дониёр Усмонов, Маъмур Абдуллаев, Исроил Эргашев, Зафар Тўраев, Бахром Йўлдошев, Даврон Мирзаев, Сухроб Бердиев, Шариф Мирзаев
Захирадан тушганлар: Қаҳрамон Махамадджонов, Александр Лупашко, Қадамбой Нурметов, Диёр Усмонхўжаев

Шу тариқа, “Бунёдкор” ва “Олмалиқ” жамоалари ҳар иккала томон учун фойдали бўлган ўртоқлик учрашувини биттадан ғалаба билан якунладилар.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 17:12, 08.01.2014.
Ўқилди: 4543 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.