Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Маъруф Муродов: «Ёлғон ва асоссиз хабарларни тарқатишнинг нима кераги бор?»

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсумда "Сўғдиёна"да тўп сурган яримҳимоячи Маъруф Муродов билан суҳбатлашдик.

Баъзи ОАВларда Маъруф Муродовнинг “Сўғдиёна” жамоаси билан амалдаги шартномаси борлиги ва ушбу шартнома тугамасдан у “Нефтчи” жамоаси билан шартнома имзолаганлиги ҳақидаги хабарлар янграганди. Шунингдек, футболчи ПФЛ томонидан 6 ойга дисквалификация қилиниш мумкинлиги ҳам айтилганди. Биз бу вазиятларга аниқлик киритиш мақсадида футболчининг ўзи билан суҳбатлашдик.

— “Сўғдиёна” билан қанча муддатга шартнома тузилган эди?
— Менинг “Сўғдиёна” жамоаси билан тузган шартномам 31 декабрь 2013 йилгача булган муддатга тузилган эди. Шартнома муддати тугагандан сўнг “Нефтчи” жамоаси билан шартнома тузишга қарор қилдим.

— Яқинда “Нефтчи” жамоаси билан шартнома имзоладингиз?
— Ҳа, шундай. Лекин баъзи сайтларда мен ҳақимда чиққан хабарларни ортида кимлар турганига тушуна олмаяпман. Нима кераги бор ёлғон ва асоссиз хабарлар билан одамларни чалғитиб? Яна бир бор қайтариб айтаман: менинг “Сўғдиёна” жамоаси билан тузган шартномам 31 декабр 2013 йилда якунига етган ва мен янги йилда “Нефтчи” билан шартнома имзоладим.

— “Сўғдиёна” ҳақида қандай фикрдасиз?
— Жамоада барчамиз бир оиладек иноқ эдик. Жиззахда ўтказган вақтларимдан мамнунман. Собиқ жамоадошларимга ушбу мавсумда омад тилаб қоламан.

Умид Раимжанов суҳбатлашди.
“Сўғдиёна” ПФК матбуот котиби

Манба: www.fcsogdiana.uz
Киритилди: 21:25, 08.01.2014.
Ўқилди: 4786 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик