"Рубин"нинг янги бош мураббийи Ринат Билялетдинов билан тузилган шатнома бир ярим йилга мўлжалланган бўлиб, унда ушбу муддатнинг узайтирилиши мумкинлиги ҳақида банд бор.
"Шуни таъкидлашни истардимки, клубда ҳеч қандай улкан ўзгаришлар бўлиб кетмайди. Сабаби таркиб профессионал даражада шаклланиб бўлган. Ҳатто керакли ўйинчиларни йўқотган бўлсак ҳам", дея таъкидлаган Билялетдинов.
Эслатиб ўтамиз, жамоа айни вақтда жадвалнинг 11-ўрнида бормоқда.